Ўзбекистон аёллар U-16 терма жамоаси Тошкентдаги "Жар" стадионида ўтказилган Иорданияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам ғалаба қозонди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси 22 ва 25 октябрь кунлари Тошкентдаги "Жар" стадионида Иордания U-16 аёллар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишиб олган эди. Бироқ 22 октябрь куни об-ҳаво футбол учрашувини ўтказиш учун ноқулай келгани сабаб, дастлабки ўйин 23 октябрь, жума куни бўлиб ўтди ва унда ўзбекистонликлар кичик — 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
25 октябрда бўлиб ўтган иккинчи учршувда ҳам Бахром Норсафаров бочилигидаги жамоа ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу сафар Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди. Учрашув 2:0 ҳисоби билан якунланди. Ҳар икки голга Мафтуна Панжиева муаллифлик қилди.
Таъкидлаш керакки, Бахрон Норсафаров бошчилигидаги Ўзбеистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу турнир 4 — 15 ноябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон "В" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда яна тўртта жамоа бўлиб, улар: Хитой, Эрон, Таиланд ҳамда Жанубий Корея.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш доирасида амладаги Осиё чемпиони — Япония.
Япония, Хитой, КХДР ҳамда Таиланд жамоалари чемпионатга аввалги қитъа биринчилиги якунига кўра тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Ўз навбатида Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Хитой Тайпей жамоалари Очиё чемпионатига саралаш босқичларидаги муваффақиятли иштироки орқали йўл олди.
Норсафаров жамоаси 31 октябрда мусобақа олдидан қисқа йиғин ўтказиб, 2 ноябрда Хитойга йўл олдади.