Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

The Telegraph: "Челси" Моуриньони Гвардиолага алмаштирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Германиянинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Лондоннинг «Челси» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъфога чиққан тақдирда унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, мустақил фаолият кўрсатувчи ўртакашлар «Челси»нинг Гвардиолага қизиқишини ҳисобга олиб у билан бу борада музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Моуриньо истеъфога чиқарилган тақдирда музокаралар ташкил этилади.

Қайд қилинишича, «Челси» президенти Роман Абрамович мустақил ўртакашларга ҳеч қандай кўрсатма бермаган. Ҳозирча лондонликлар раҳбарияти Моуриньонинг жамоадаги инқирозни бартараф этишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Абрамович 2013 йилда Гвардиолани жамоага олиб келишга ҳаракат қилган, бироқ испаниялик мутахассис ўшанда «Бавария»нинг 2016 йил ёзида ниҳоясига етадиган шартномасини маъқул кўрганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гвардиола АПЛда ишлашни хоҳлаётгани ва бу Лондон жамоаси бўлиши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 17:31, 26.10.2015.
Ўқилди: 3722 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.