Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Доимий ҳаракат ёхуд яна легионерларимиз ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хориж миллий чемпионатларида фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоа­ларининг асосий таркибида муҳим ўрин тутмоқдалар. Албатта, легионерларимизнинг доимий ўйин амалиёти орқали  ўз маҳоратларини ошириб бораётганлари қувонарли ҳол.

НИҲОЯТ, ҒАЛАБА

Россия премьер-лигасида ўйнаётган Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов тегишлича «Краснодар» ҳамда «Локомотив»нинг алмаштирилмас ўйинчиларига айланишгани таъкидлаб ўтириш шарт эмас. Футболчиларимиз ўтган ҳафта ўртасида Европа Лигаси 3-тури доирасида майдонга тушишди. Мазкур баҳсларда «буқалар» ҳам, «темирйўлчилар» ҳам дуранг қайд этишди. Виталий Денисов «Бешиктош»га қарши учрашув ҳақида қўйидагича фикр билдирди: «Бир футболчи майдондан четлатилмагунга қадар тенг кураш кетаётган эди. Танаффусгача ҳеч ким таваккал қилишни истамади, фақат иккинчи бўлимда жонлироқ ўйнай бошладик ва вазиятлар яратилди. Аммо рақибнинг голи қандайдир ғалати чиқди... Мен ўша вазиятда қандай гол бўлганини тушунолмай қолдим. Тўп шунча футболчи орасидан ўтиб, узоқ бурчакка тушгани... Менимча, дарвозабон зарба берилган вазиятни кўрмай қолди, шекилли. Учрашув охирида тезкорлик билан югуриб, зарба бериш учун кучни қаердан олдим? Ахир ҳар куни машғулотларда шуғулланамиз-ку! Хуллас, бўш ҳудуд борлигини пайқаб, тезлик билан олдинга интилдим ва зарба йўлладим».

Россия чемпионатида эса, «Краснодар» кетма-кет очко йўқотишлардан кейин ниҳоят, ғалаба қозонди. Жамоа ўз майдонида «Рубин»ни мағлуб этди. Вагиз Галиулиннинг «Уфа»си ҳам бу турда 3 очко олди. Ҳамюртимиз «Крилья Советов» билан ўйинда доимгидек, захирадан майдонга тушди.

УЗЛУКСИЗ ЎЙНАШ

Анзур Исмоилов бежиз Ўзбекистон миллий жамоасининг марказий ҳимоясидан муқим жой олмади. Зеро, у «Чанчун Ятай»нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб улгурди. Эътибор беринг, Анзур Хитой чемпионатида ўтказилган 29та ўйиннинг барчасида ҳаракатланган. У деярли ҳар турда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ вақт давомида тўп сурмоқда. «Чанчун»нинг натижалари ҳам мавсум бошига нисбатан олсак, анча яхшиланди, гарчи сўнгги баҳсда ютқазган бўлсада. Жамоа турнир жадвали ўртасида бормоқда.

БАЛЛИ, ҲУСНИДДИН!

Ушбу футболчимизнинг ўтган мавсум Сербиянинг «Явор» клуби сафида мамлакат биринчи лигасида қатнашгани, энди эса супер-лигада ўйнаётганидан хабарингиз бор. Эътиборли томони, ҳамюртимиз шу пайтгача клубининг барча ўйинларида иштирок этди. Демак, Ҳусниддин еврофутбол ҳавосидан тўлиқ баҳра оляпти.

тобора ИШОНЧ

Қозоғистон чемпионатига иккинчи даврада йўл олган Бобур Давлатов «Жетису»нинг асосий таркиб ўйин­чисига айланмоқда. Унинг жамоаси якшанба куни «Оқжетпес» билан сафарда дуранг ўйнади. Мазкур баҳс­да Бобур 90 дақиқа ҳаракатланди.  Александр Гейнрих эса, маълум танаффусдан кейин «Ордабаси» сафида бошланғич таркибда майдонга тушди ва шимкентликлар сафарда «Иртиш»ни енгишди. 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:36, 28.10.2015.
Ўқилди: 2956 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.