«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ афсонавий бош мураббийи Сер Алекс Фергюсоннинг фаолияти ва ҳаёти ҳақида кўплаб мақолалар чоп этилган. У ҳақида матбуотда бот-бот гапирилган. Шундай бўлса-да унинг мавҳум томонлари кераклича топилади. Биз ҳам қуйида кўпчилик учун номаълум бўлган Сер Алекс оид 5 факт тўғрисида сўз юритамиз.
5. Фергюсон «вақти».
Ушбу атама «Манчестер Юнайтед» мухлислари орасида машҳур бўлиб у ўйиннинг сўнги 79 сониясини билдиради. Унга кўра «Қизил иблислар» жамоаси учун 90-дақиқагача бўлган ҳисоб якуний натижа эмас. Ҳаттоки BBC расмий баёнотига кўра МЮнинг сўнги 79 сониясида эришган ғалабалари ютқазганларидан кўпроқ. Шунингдек бунга 1999-йилги Европа чемпионлар лигаси финалидаги ғалаба ҳам асосий сабаб бўлган.
4. Кетиш сабаби нима?
Узоқ вақт муваффақиятли,тарихий йиллардан сўнг Сер Алекс жонажон жамоасини тарк этишга қарор қилди. Бунинг сабаби яқингача қоронғу эди. Маълум бўлишича унинг турмуш ўртоғи жиддий касалликка чалинган ва истеъфонинг асосий сабаби шу ҳолат билан изоҳланмоқда.Ҳозирда Сер Алекс рафиқаси билан Англиянинг шимолий-ғарбидаги Чешир шаҳрида данғиллама уйида истиқомат қилмоқда.
3. Деворга тирмашиб чиқиш.
Ушбу иш буюк мураббий учун антиқа туюлиши мумкин. Лекин Глазгонинг қашшоқ ҳудудида улғайган Сер Алекснинг ёшлигида фақат икки севимли машғулоти бўлган.Бири билиб турганингиздек футбол ва иккинчиси айнан деворга тирмашиб чиқиш. Унинг айтишича бу иш ўша пайтларда у учун хафвли ва шу билан бирга қувноқ бўлган.
2. Бир клубда энг узоқ ишлаган ким?
Бир клубда 26 йилдан кўпроқ ишлаш буюк натижа ҳисобланади. Айниқса «Манчестер Юнайтед»дек жамоада бунча вақт фаолият юритиш чинакам қахрамонликдир. Бу натижа жаҳон рекордими? Бизнинг ўйлашимизча ҳа. Лекин афсуски бундай эмас. Чунки Франциялик мураббий Ги Ру «Осер» жамоасини 44 йил бошқарган.(!!!!!!!!!)
1. Қовоқхона эгаси.
Сер Алекс «Fergie» номли қовоқхонага эга. У ёшлик йилларида футболдан ташқари кўп ишлар билан шуғулланган.Шу жумладан асбоб-ускуначилик ва қовоқхонада ишлаган. Кейинчалик шахсий бар ҳам очган. Ҳозирда унинг бир нечта қовоқхонаси ва бари мавжуд.
Шавкат Ниёзов