"Барселона" жамоасининг собиқ президенти Жоан Лапорта Каталония Испаниядан мустақил бўлиб, ажралиб чиққанидан кейин футбол жамоасининг тақдири қандай кечиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Барселона" албатта, Франция Олий дивизионида иштирок эта олади. Биринчи навбатда Испания "Барселона"нинг кетишига рози бўлиш-бўлмаслигини аниқлаб олиш керак.
Агар Испаниядагилар "Барселона"нинг кетишига рози бўлишса, жамоа хориж лигаларидан бирида иштирок этиши мумкин. Каталония мустақилликка эришиши ҳам, бошқа ишлар ҳам содир бўлиши мумкин. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ.
Лекин, "Барселона" Испания чемпионатини тарк этишига кўзим етмайди. Жамоанинг чемпионатда иштирок этиши муҳим жиҳат. Айниқса, "класико"сиз Ла Лигани тасаввур қилиш қийин. Бу борада ақл билан иш тутиб, аниқ қарорга келиш керак", дейди Лапорта.
Бироз олдинроқ, Каталония референдумлар натижасида мустақилликка эришиб, Испания қироллигидан алоҳида мустақил давлат сифатида ажралиб чиқса, бу ҳудуддаги "Барселона" ва "Эспаньол" каби жамоалар Ла Лига мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши ҳақида хабар берилганди.