Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Мутко: Алишер Усмонов Евро-2016га чиққан Россия терма жамоасининг мукофот пулларини тўлаб беради

Баҳо:
+ | -

USM Holdings раҳбари, миллиардер Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқига Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий ва футболчиларга Евро-2016 саралашидан муваффақиятли ўтганлик учун тўланадиган мукофот пулини тўлашда ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Россия спорт ишлари вазири ва Россиф футбол иттифоқи раҳбари ҳисобланувчи Виталий Мутко маълум қилган.

"Биз ҳозир ҳеч кимдан қарздор эмасмиз. Бунинг учун жаноб Алишер Усмоновдан миннатдормиз. У Россия терма жамоасининг Евро-2016 турнирига йўл олгани учун бериладиган мукофот пуллари бўйича барча саволларни ҳал қилиб берди", дейди Мутко.

Унинг қайд этишича, терма жамоанинг Хорватияга қарши ўйини олдидан янги ҳомийлик шартномаси тузилади. Россия Хорватия билан 17 ноябрь куни ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Слуцкий шу йилнинг 7 августида Россия терма жамоасига Капеллонинг ўрнига бош мураббий сифатида тайинланганди. Унинг бошчилигида терма жамоа Евро-2016 саралашидаги 4та учрашувда кетма-кет ғалаба қозониб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда йўлланмани қўлга киритди.

Бироз олдинроқ, ОАВда Слуцкийга бу натижа учун 1 млн евро миқдорида мукофот берилиши ҳақида хабар қилинганди. Лекин кейинчалик бу маълумот инкор қилинган.

Қайд этиш керакки, Алишер Усмонов бундан аввал ҳам Россия футбол иттифоқига қарздорлик билан боғлиқ муаммоларни ёпишда ёрдам кўрсатиб келган.

Усмонов 2015 йилнинг февралида РФИга 400 млн рубль кредит берган эди.

Ёзда у Капеллонинг маошини тўлаш учун яна 300 млн рубль ажратган. Августда у РФИ учун берган ёрдам маблағлари ҳажми жами 1 млрд рублни ташкил этаётгани ҳақида айтганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:22, 29.10.2015.
Ўқилди: 5038 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик