Муборакда бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни аҳамият жуда ҳам юқори. “Машъал” сафардаги мағлубиятдан сўнг ўз майдонида мухлисларни хурсанд этишни истайди, “Пахтакор” учун эса қолган ҳар бир баҳс чемпионлик учун ўтади. Шу боис мазкур тўқнашув турнинг энг қизиқарли баҳсларидан бири бўлиши кутилмоқда. Ўйинни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши ҳақида хабар берган эдик. Бу учрашувда “Машъал” сафида йўқотишлар бор. Огоҳлантиришлари сони 4 тага етгани боис Дилявер Абибуллаeв майдонга туша олмайди. Унда ташқари Шоҳруҳ Достонов ва Аббос Омоновлар учун ҳам мавсум якунланди. Ҳар икки футболчимизда ҳам жароҳат бор. Ҳумоюн Муртозаeв эса сафга қайтган.
Бугун яна бир қизиқарли ўйин бўлиб ўтади. Бу ёшлар лигаси доирасида бўлиб , бу ўйин ҳам медаллар тақдирини ҳал қилади. Бугун қўлга киритиладиган ғалаба ёшларимизга медаллар тақдим этиши мумкин. “Пахтакор” ёшлари эса чемпионлик учун курашни давом эттириш имкониятига эга. Шу боис ёшлар лигаси ўйини ҳам муросасиз кечади. Бу баҳсда Муҳаммадали Алиқулов “Машъал” сафида огоҳлантиришлари сони 4 тага етгани боис майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Машъал” – “Пахтакор” ёшлари учрашуви бугун 15:00 да иккинчи майдонда, эртага асосий таркиб жамоалар ўйини эса 16:00 да асосий майдонда старт олади.