Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Мутко: "Россиянинг ЖЧ мезбонлигини сирли келишув орқали қўлга киритгани ҳақидаги гап ёлғон"

Баҳо:
+ | -

Россия ФИФА билан 2018 йилги мундиал мезбонлиги ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича "сирли савдо" олиб бормаган. Бу ҳақда Россия футбол вазири Виталий Мутко маълум қилди.

Бугун, ФИФА президенти Йозеф Блаттер The Financial Times нашрига берган интервьюсида ЖЧ-2018 мезбонлиги овоз бериш тизимини қалбакилаштирувчилар ва ташкилот раҳбарлари ўртасидаги сирли савдолар эвазига Россияга олиб берганини маълум қилди.

Блаттернинг сўзларига кўра, ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 иккита етакчи давлат — Россия ва АҚШга олиб берилиши керак бўлган. Бироқ сўнгги дақиқаларда ўша пайтда Франция президенти лавозимида ўтирган Николя Саркози УЕФА президенти Мишель Платинини АҚШни эмас, Қатар вариантини қўллаб-қувватлашга кўндирган.

"Биз ўзимизга муаммолар пайдо қиламиз. Аниқ ва исботсиз гаплар. Агар бу интервьюни таҳлил қиладиган бўлсак, инглиз матбуоти Блаттернинг гапларини бузиб талқин қилганини кўришимиз мумкин. Ахир ҳеч қандай келишув бўлмаган", дейди Мутко.

"Менда битта овоз бериш ҳуқуқи бўлган ва бундан ўз истагим бўйича фойдаланганман. Бошқа жиҳатлар ҳақида гапиришни истамайман. Айтишим мумкинки, инглиз ва испан тилида гаплашиладиган 7та давлат вакиллари бизга қарши овоз берганди. Шундай ҳолатда қандай келишув бўлиши мумкин? Ахир Ғарбни биласизку. Масалан, улар бугун Россиянинг дўсти фақат Эрон ва Сурия экани ҳақида айтишди. Улар учун энг асосийси бизни айблаш", дея қўшимча қилади Мутко.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 22:29, 30.10.2015.
Ўқилди: 2530 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик