Кеча Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Водий дербисида жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндаги ягона голи Дониёр Усмонов киритди. Қуйида ушбу учрашувдан тайёрлаган фотомақоламиз билан танишинг:
Ҳакамлар ва футболчилар майдонга кириб келишмоқда.
Бош ҳакам Зокир Қодиров ва унинг ёрдамчилари ўйинга шай.
Жамоа сардорлари ва учрашув расмийлари эсдалик учун суратга тушишмоқда.
Ҳар икки жамоа сардорлари Мансур Саидов (Нефтчи) ва Андрей Бакланов (Қўқон-1912) ўйинни ким бошлаб беришга ойдинлик киритишмоқда. Бу борада омад жамоамиз етакчисига кулиб боқди.
Ҳар икки клуб устозлари учрашувни катта ҳаяжон билан кўзатиб боришди. Ахир дерби ўз номи билан – дерби-да.
Россиялик ҳимоячи яна олдинги чизиқда ҳаракат қилди. Негаки, жамоамизнинг асосий ҳужумчилари маълум сабабларга кўра, мазкур ўйинни ўтказиб юборишди.
Қувондиқ Рўзиев доимгидек фаол.
Жалил Кимсанов ҳам ҳимояда ишончли ўйин намойиш этди.
Қўқондан ташриф буюрган мухлислар стадионни хурсанд ҳолда тарк этишганига шубҳа йўқ.
“Истиқлол” стадионига келган мухлислар чиройли футбол гувоҳига айланишди.
Дониёр Усмонов ниҳоят, ўзини кўрсатди. Унинг ушбу голини мухлислар узоқ вақт эсларидан чиқармасликлари аниқ.
Афсуски, Дониёр жароҳат олиб майдонни жамоадошларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.
Учрашувдан кейин Рустам Абдуллаев ғалабани мухлисларга бағишлашини алоҳида таъкидлади.
Андрей Фёдоров эса шогирдларини қандай қилиб руҳлантиришни билмаётганини тан олди. Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш учун яхши имконият вужудга келганининг ўзи фарғоналик футболчиларга қўшимча куч бахш этмаётганида Фёдоров ажабланмоқда.