«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоп Англия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган “Челси”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз бугун яхши ўйин ўтказдик. Шогирдларимдан мамнунман. Улар майдонда мен ўйлаганимдан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишди.
Моуриньонинг ҳолатига тўхталадиган бўлсам, икки хил ҳиссиётни кечиряпман. Унинг жамоасини таслим этганимиздан хурсанд бўлиш билан бирга Жозенинг ҳозирги ҳолатидан афсусдаман. “Челси” жадвалнинг пастки қисмида бўлиши адолатсизликдек туюлади. Чунки, бу клубни дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири бошқаради. Қолаверса, жамоа таркибида ажойиб ижрочилар йиғилган. Аммо футболда биринчи навбатда натижа туради. Мен клубнинг кейинги ўйинларига омад тилайман",- дейди Клопп.