Ўзбекистонлик ҳужумчи Максим Шацких келишилган ўйинлар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Футболни тушунадиган одам ўйиннинг келишилган ёки келишилмаганини дарров ажратиб олади. Украинада бундай ўйинларни эслолмайман, Россияда келишилган ўйинларга кўп дуч келганман. Аввалги футболчилар ҳам бундай ўйинлар ҳақида гапиришган. Айниқса, Биринчи лигада мавсумнинг сўнгида — Премьер-лигага чиқиш масаласи ҳал бўлаётган пайтда вазият даҳшатли тус олади.
Менга ҳеч ким бундай таклиф билан чиқмаган. Мен бундай ишларга қўл урмаслигимни билишарди», – дейди Шацких «Футбол 1» телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Шацких профессионал фаолиятини «Сокол»да бошлаб, кейинчалик «Энергия», «Лада», «СОЮЗ-Газпром» ва «Балтика» жамоаларида ўйнаган.