Кириш Регистрация

“Локомотив” тарбияланувчилари “Аntalya Cup”даги иштирокни бошлашди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, “Локомотив” футбол мактабининг икки ёш тоифасидаги тарбияланувчилари ҳозирда Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб туришибди. У ерда ёш футболчилар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Аntalya Cup” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

“Локомотив”нинг 2004 йилда туғилган футболчилари (бош мураббий – Отабек Мансуров) гуруҳдаги дастлабки турни “Буюкшеҳирспор” (Туркия) жамоасига қарши ўтказиб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, 2006 йилда туғилган тарбияланувчиларимиз (бош мураббий – Суннат Рўзиев) биринчи турда “Шимшекспор” (Туркия) билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунда голларни Али Ашуров ва Исмоил Усмонхўжаев рақиб дарвозасига киритди. Бугун эса иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, делегация раҳбари сифатида “Локомотив” болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори Эркин Саидов ҳам Туркияга йўл олган, дейилади "Локомотив" расмий сайтида.

Манба: arena.uz
Киритилди: 15:05, 02.11.2015.
Ўқилди: 2390 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.