Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Лоран Блан: «Реал»ни мағлуб этиш учун техник ва жисмоний имкониятларимиз етарли»

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Лоран Блан Европа чемпионлар лигаси доирасида «Реал»га қарши 4-тур ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Парижда рақибимиз тўпни бизга нисбатан яхшироқ назорат қилди, «Реал» тезроқ ўйнади. Эртага барчаси бошқача бўлади.

Мақсадимиз – «Реал»ни ютиш, лекин бу нарса бизнинг келажагимизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Ўтган йили гуруҳ босқичида «Барселона»ни мағлуб этгандик, аммо ярим финалга чиқа олмагандик.

«Реал» жипслашган ҳолда ўйнайди. Париждаги ўйинда улар ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. Биз ҳали уларнинг савиясига етмаганмиз, аммо яхши ўйнадик.

Бизда жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар бор, аммо мадридликлар ҳам шундай ҳолатда. Биз учун 0:0 ҳисоби етарли бўлмайди. Биз рақибни ҳурмат қиламиз, аммо биз бу ерга ўз ўйинимизни намойиш қилгани келдик. Ғалаба қозониш учун бизда техник ва жисмоний имкониятларимиз етарли», – дейди Блан.

Манба: sports.uz
Киритилди: 08:06, 03.11.2015.
Ўқилди: 2927 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик