Карло Анчелотти «Челси» ёки «Бавария» клубларини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди.
«Футболда мураббий ҳар қандай жойда ишлашга тайёр бўлиши керак. Менга Премьер-лига ёқади, аммо қаерда бўлса ҳам ишлашга тайёрман. "Челси" ёки "Бавария"? Ҳозирча бу гаплар фақат миш-миш. Бундан бошқаси эмас. Моуриньо қийинчиликларга дуч келди, аммо клуб раҳбарияти уни қўллаб-қувватлашини билдирди. Тўғри ҳам қилди.
Гвардиола эса "Бавария"да ҳеч қандай муаммога дуч келаётгани йўқ ва ниманидир ўзгартиришдан маъно ҳам йўқ.
"Челси"га қайтишни истармидим? Бу "коса тагидаги нимкоса" қабилида берилган савол. "Челси"нинг ўз мураббийи бор», — дейди Анчелотти.
Анчелотти лондонликларни 2009-2011 йиллар давомида бошқарган.