Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

“Бавария”нинг собиқ президенти март ойида озодликка чиқадими?

Баҳо:
+ | -

“Бавария” клубининг собиқ президенти Ули Хёнесс 2016 йилнинг 2 март куни қамоқдан озодликка чиқиши мумкин. Бу ҳақда Еuro-football.ru Sport1.de порталига таяниб хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, немис грандининг собиқ раҳбари давлатдан 28,5 миллион еврони яширганликда айбланиб, 2014 йилнинг 13 мартида Мюнхен шаҳар суди томонидан 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилганди.

Германия қонунчилигига кўра жазо муддатининг ярми ўталгач айблов тўхтатилиши ва жазо синов муддатига алмаштирилиши мумкин.

Маълум бўлишича, айни вақтда 63 ёшли Хёнессга ҳафта мобайнида беш кунга иш вақтида қамоқни тарк этишга рухсат берилган. У кун давомида қамоқ ташқарисида иш билан шуғулланиши мумкин, аммо тунда у ерга албатта қайтиб келиши шарт.

Хёнесс бугунги кунда ҳам “Бавария” тизимида қолган бўлиб, у мюнхенликларнинг ёшлар жамоаси билан бирга ишлаб келмоқда.

Манба: arena.uz
Киритилди: 17:47, 03.11.2015.
Ўқилди: 2479 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3897]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик