"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал ЕЧл гуруҳ босқичининг 4-турида ЦСКА устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта, голдан сўнг енгил тортдим. Ҳамма яхши шаклланган жамоага қарши ҳужумкор "МЮ"ни кўрди. Биз узиқ кутдик, тўпни 89 дақиқа давомида назорат қилдик. Бир дақиқада эса назорат қила олмадик, ана шу дақиқада яна мағлубиятга учрашимиз мумкин эди. Чунки Думбия бизнинг голимизгача бир вазиятга эга бўлган эди.
Энди енгил нафас олсак бўлади, шу билан бирга фахрланмоқдамиз. "МЮ" ўзининг энг яхши даврларида ҳам рус жамоаларини ўз уйида юта олмаган. Ҳамма буни осон деб ўйлайди, аммо бу осон эмас. Чемпионлар лигасида енгил ғалаба қозониб бўлмайди", - дейди Ван Гал.