«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Марко Верратти ЕЧЛнинг 4-тур доирасидаги «Реал»га қарши ўйинда (0:1) жароҳат олди.
Вератти ўйиннинг 17-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Football Italia нашрининг хабар беришича ярим ҳимоячи шу заҳоти Мадриддаги шифохоналардан бирига олиб кетилган. Верраттининг узоқ муддатга сафдан чиққани тахмин қилинмоқда, аммо, бу борада ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Тиббий кўрикдан сўнг унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.