Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Нўъмон Ҳасанов: "Биз ҳар қандай жазога тайёрмиз"

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Пахтакор” 0:1 учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Пахтакор” жамоаси мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

Нўъмон Ҳасанов: – Бугун ўз жамоам тўғрисида гапирмоқчиман. Бугун йигитлар жуда ажойиб ўйин кўрсатишди. Барча кўрсатмаларимни майдонда тўлиқ бажаришди.

-Бу йилги чемпионликда сизнингча кимнинг ҳиссаси кўпроқ, сизними ёки С.Бабаянними?

-Ҳали чемпионликни тўлиқ қўлга киритганимиз йўқ, олдинда яна бир ўйинимиз бор. Албатта Бабаянни жамоанинг ютуқларида ҳиссаси кўпроқ.

-Сизларда молиявий аҳвол оғирми, ҳанузгача жамоангиз ямалган формада майдонга тушишмоқда

-Бу молиявий аҳволга боғлиқ эмас, ҳомийларимиз бизга яхши ёрдам беришмоқда. Энди шундай бўлиб қолган, менимча бунга урғу бериш шарт эмас.

-Сиз аввал “Насаф”да ўйнагансиз, сизнингча “Насаф”га нима етишмаяпти?

-Биз ўйнаган давр билан ҳозирги даврни таққослаб бўлмайди, ҳозирги ўйин тактикаси ҳам, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатида ҳам фарқ катта. “Насаф”нинг бугунги ҳолатини мухлислар яхшироқ баҳолайди.

-Сизнингча “Пахтакор”га мавсум охирида қандай жазо бўлиши мумкин?

-Қандай жазо бўлишини мен билмайман, ҳар қандай жазога тайёрмиз. Лекин “Пахтакор”ни жазолаш нотўғри деб, ҳисоблайман. Биз шубҳали ўйинларда иштирок этмаганмиз.

Манба: voha.uz
Киритилди: 16:43, 04.11.2015.
Ўқилди: 5044 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик