“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг ижара асосида “Спортинг” (Хихон) клубида тўп сураётган футболчиси Ален Ҳалилович ҳақида фикрларини билдирди.
“Ҳалилович ҳали нисбатан ёш. Унинг иқтидорига шубҳа қилмайман. Аленнинг ҳозирги ўйинларини кузатиб боряпмиз. У бизнинг ишончимизни оқлаяпти. Аммо “Барселона”нинг асосий жамоасида ўйнаб кета олишига унга бироз тажриба керак бўлади”,- дейди Энрике.