Ёшлар лигаси
29-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 0:0 (0:0)
Ҳакамлар: Б. Юльчараев, Р. Толибжонов, Н. Тошматов, Қ. Собиров.
Назоратчи: Г. Имомов.
“Қўқон-1912”: 1. Руслан Матниёзов, 4. Ойбек Рустамов, 5. Ҳасанбой Эргашев, 6. Лазиз Назиров, 8. Аброр Раҳмонов (26. Дилшод Баратов-70), 10. Иқбол Маликжонов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Муҳиддин Юсупов (11. Абдуқаҳҳор Ўктамов-46, 77. Равшан Ҳайдаров-84), 21. Достон Мелиқўзиев, 25. Элёр Мўйдинов.
Захира: 16. Ислом Абдуллаев, 7. Иброҳим Усмонов, 9. Иброҳим Мухторов, 23. Сардорбек Исоқов.
“Сўғдиёна”: 17. Ширинбой Абдуллаев, 2. Дилмурод Икромов, 3. Шуҳрат Суярқулов (7. Санжар Рисхибоев-74 , 4. Ал Саламу Азотов (18. Бобур Қосимов – 65), 8. Сирож Мелиев, 9. Иззат Абдуллаев, 11. Нодирбек Ибрагимов, 13. Муқимжон Тошматов, 15. Маъруфжон Тўраев, 17. Сардор Қаҳҳоров (21. Акмал Абдураҳмонов-46), 19. Достон Орифов (20. Жасур Ҳакимов-60).
Захира: 31. Михаил Спиридонов.
Мазкур учрашув ўринбосарларимиз учун жуда муҳим аҳамият касб этарди. Бугунги ғалаба Муҳсин Низомиддинов шогирдларини турнир жадвалида юқорилашига сабаб бўларди. Буни ҳис этган вакилларимиз ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. “Сўғдиёна” ёшлари эса дастлабки дақиқалардан бироз фаолроқ ҳаракат қилишди.
Меҳмонлар дарвозаси олдидаги дастлабки хавфли вазият 20-дақиқада вужудга келди. Достон Мелиқўзиевнинг жарима майдончаси ёнидан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни эса Муҳиддин Юсупов ноаниқ тепиб юборди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Бироқ ҳар гал футболчилардан омад юз ўгирди.
Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.
Иккинчи бўлим бошланиши билан учрашувда ҳисоб очилиши мумки эди. 48-дақиқада Аброр Раҳмонов мезбонлар посбони билан бирга-бир вазтиятга чиқиб борди. Бироқ унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
58-дақиқа. Маъруф Зокиржоновинг зарбаси ноаниқ кетди. 73-дақиқада Авазхон Маматхўжаев тепган тўп дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
Ўринбосарларимиз очкоси 42 тага етди.
Шундан қилиб, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида ўринбосарларимиз ўз майдонимизда ўтган ушбу мавсумдаги сўнгги учрашувда қимматли икки очкодан маҳрум бўлишди.