Кириш Регистрация

Андрей Микляев: "Абдухолиқов ҳеч қаерга кетгани йўқ"

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун Олий Лига 29-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди ва кичик ҳисобда зафар қучди.

Учрашув якунлангач ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида “Локомотив” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Микляев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Учрашувда қайд этилган ҳисоб бизни қаноатлантиради. Аммо жамоамиз кўрсатган ўйиндан кўнгилимиз унчалик тўлмади. Зеро рақиб жарима майдончаси яқинида жуда кўплаб хавфли вазиятлар яратилаётганига қарамасдан, уларни голга айлантириш борасида муаммолар бор экани кўзга ташланмоқда. Қолаверса, бугун тўп узатишларида ҳам узилишлар кузатилди. Шу боисдан ҳам бугунги ўйиндан тўлиқ қаноат хосил қилмадик.

Сўнгги пайтларда ҳужумда асосан Марат Бикмаев ҳаракат қилаётганига сабаб шундаки, Марат бугунги кунда таркибдаги энг кучли ҳужумчи. Унинг жисмоний ҳолати ва ўйинга тайёргарлиги бизни қониқтирмоқда. Шуни инобатга олиб, Темурхўжа Абдухолиқов эмас, балки айнан Марат Бикмаев бошлангъич таркибдан ўрин олмоқда. Ҳа айтганча, Абдухолиқов жамоамиздан кетгани йўқ. Бу ҳақдаги хабарлар миш-мишдан ўзга нарса эмас. У ҳамон таркбимизда ва машгъулотларда ҳамма қатори иштирок этмоқда. Темурхўжанинг жамоамиз билан тузган амалдаги шартномаси бор ва унинг шартнома муддати тугагунига қадар биз билан бўлишига ишонаман.

Иван Нагаев билан эса умуман бошқача ҳолат юз бермоқда. Иван яхши футболчи. Аммо у жуда кўп бор жароҳат олди, қолаверса унда ўйин амалиёти ҳам йўқ. Мавсум сўнгги эканини инобатга олиб, ҳар хил тажрибалар қилишни лозим топмаяпмиз. Шунинг учун у майдонга тушаётгани йўқ.

“Пахтакор” ҳам параллел равишда ўтган ўйинда ғалабага эришди. Демак, уларда чемпионлик учун имконият юқорироқ. Буни тан олишимиз лозим ва рақибни ушбу муваффақият билан табрикласак ҳам бўлади, - дейди “Локомотив” устози.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:47, 04.11.2015.
Ўқилди: 3280 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик