Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Суҳроб Қобилов: “Сўғдиёна” билан мухлисларбоп ўйин бўлади”

Баҳо:
+ | -

Олий лигада сўнгги турлар анча ҳаяжонли баҳсларга бой бўлмоқда.

Турнир жадвалининг юқори ва пастки қисмларини қайси жамоа эгаллаши, яъни ким чемпион бўлади, ким  биринчи лигага равона бўлиши ҳақидаги саволга айнан 29 ва 30-турлардан сўнггина аниқ жавоб оламиз. Биз “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” баҳси олдидан қўқонликлар ярим ҳимоячиси Суҳроб Қобилов билан суҳбатлашдик.

– Суҳроб сизни “Сўғдиёна” билан бўлажак ўйин ҳақидаги фикрларигизни билмоқчи эдик.

– Албатта бу учрашув мухлисларбоп чиройли ўйин бўлади деб ўйлайман. Бизнинг  жамоа  ғалаба учун майдонга чиқади. Ўз майдонимиздаги сўнгги ўйинда  мухлисларга ғалаба тортиқ қилишга ҳаракат қиламиз.

– Сиз биринчи даврани жиззахликлар сафида ўтказиб, иккинчи даврада Қўқонда тўп тепдингиз. Қайси жамоани имкониятларини юқори баҳолайсиз?

– Бу ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. “Сўғдиёна” охиригача курашадиган жамоа. Биз эса ўз майдонимизда ўйнаймиз. Уйингда деворлар ҳам ёрдам беради дейишадию, мухлисларимизни қўллаб туришлари бизга қўшимча куч-қувват беради, деб ўйлайман. Албатта  майдон эгасининг имкониятлари юқори деб ҳисоблайман.

– Жиззахликлар таркибида йўқотишлар бор. Муқим Тошматов ва Дилмурод Икромовлар майдонга тушишмайди. Бу балким сизларга бир оз енгиллик берар.

– Мен ўйин енгил бўлади деган фикрдан йироқман. Футбол жамоавий ўйин. Бир ёки икки кишини ўйинига бутун жамоани ўйини боғлиқ эмас. Бизда ҳам Жалил Кимсанов майдонга тушмайди. Ҳар иккала жамоада бир-бирларини ўрнини билинтирмайдиган футболчилар етарли.

– Сиз биринчи даврада “Қўқон-1912” жамоасига гол ургансиз, балки “Сўғдиёна”га ҳам гол урарсиз?

– Футболчи  доим гол уришни хоҳлайди. Агар мураббийимиз таркибга киритса, профессионал футболчи сифатида албатта гол уришга ҳаракат қиламан. Биринчи даврада  ўз вазифамни бажарганман энди Қўқонда ўйнаяпман яна мураббий берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга тайёрман.

 

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:10, 05.11.2015.
Ўқилди: 2147 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.