Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 3 поғона кўтарилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА бугун дунё терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойига нисбатан 3 поғона кўтарилди ва 71-ўринга жойлашди.

Терма жамоамизнинг аввалги ойдаги рейтингига баллари сони 13тага ошди. Жамоамиз октябрда Баҳрайнни сафарда мағлуб этганидан хабарингиз бор.

Ўзбекистон Осиё жамоалари орасида 6-ўринни банд этган. Эрон 4 поғона пасайганига қарамай, 43-ўрин билан қитъанинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Форслар бирданига 52 балл йўқотишган. Жанубий Корея ва Япония 5та ўринга кўтарилишди ҳамда топ-50 (48 ва 50-ўринлар)га киришди. Австралия 60-ўринни эгаллаб турган бўлса (-2), БАА 67-ўринда қайд этилган (+3).

Янги рейтингда ЖЧ-2018 ва ОК-2019 саралашида биз билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашган: Баҳрайн — 115-ўрин (+8), КХДР — 120-ўрин (+9), Филиппин — 137-ўрин (+3), Яман — 179-ўрин (+1).

Умумий рейтингда пешқадам ўзгарди. Октябрь ойида 3-ўринни банд этиб турган Бельгия терма жамоаси 1-ўринга чиқиб олди. Аргентина эса 2та ўрин пастлади ва 3-ўринга тушиб қолди. Германия 2-қаторни эгаллаб турибди. Португалия 4-поғонадан силжамаган бўлса, Чили термаси бирданига 4та ўриин сакраб, кучли бешликка киришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Испания, Колумбия, Бразилия, Англия ва Австрия термалари топ-10га киришган.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниш билан ФИФА сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:15, 05.11.2015.
Ўқилди: 7592 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик