«Астон Вилла» бош мураббийи Реми Гард жамонинг франциялик футболчиларига ўз она тилида сўзлашишни тақиқлади.
«Футболчилар Англиядаги муҳитни тўла ҳис қилишлари керак. Биз Францияда футбол ўйнаётганимиз йўқ. Футболчилар тезроқ инглиз тилини ўрганиши лозим. Бу нарса уларнинг майдонда бир-бирларини яхши тушунишлари учун жуда муҳим» — дейди Гард.