Анжуманнинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Жамшид Саидов иштирок этди.
“Бугун футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш этишди. Уларга катта раҳмат айтаман. Мухлисларимизга ҳам алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Барча бирдек учрашув аҳамиятини тушуниб турди ва масъулият билан учрашувга ёндашишди. Афсус, учрашув сўнгида Фоминга қизил карточка кўрсатилди. Мен бу вазиятни кўрмай қолдим. Балки оғзидан номақбул сўз чиққандир, буни ўзи билан суҳбатлашгач билиб оламиз.
Олдинда сўнгги ва энг муҳим учрашув кутиб турибди. Футболчиларимизга ишонамиз ва улар сўнгги учрашувда ҳам борларини бериб ҳаракат қилишларига аминман", - деди Саидов.