Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Яна ФИФА можаросига аталган акс-садолар

Баҳо:
+ | -

Олдинроқ сайтимиз ва газетамизда келтирганидек ҳамкасбларимиз томонидан уюштирилган суҳбат хорижий журналистлар томонидан беэътибор қолдирилмади. Интервью чоп этилиши ҳамоно Блаттернинг ошкора сўзлари жаҳоннинг юзлаб нашрларини мавзуга доир фикрларни баён этишга ундади. Қуйида шундай мақолалардан иқтибослар келтирамиз.

 - Сайловолди кампанияси учун сарфланган 21 миллион фунтни бизга ким қайтаради? Бари бефойда эканлиги аввалдан маълум бўлган экан-да?! Лойиҳалар, сафарлар, шаҳзода Уильямснинг Дэвид Бекхэм билан учрашуви... Шунча уриниш бесамар якунланаверадими?  Daily Mail.

- Коррупция ФИФАга алоқадор деярли барча тузилмаларни қамраб олган. Айни пайтда эса порахўрлар анча қийналишяпти. Биз Блаттернинг сўнгги гапларини астойдил ўрганиб чиқамиз. Мени ҳеч нарса ажаблантирмаяпти. У ФИФА жаҳон чемпионатини Россияда ўтказишни хоҳлаганини айтибдими, демак, барчаси олдиндан, сайловлардан аввал режалаштирилгани эҳтимолдан холи эмас. Англия «заявка» кампанияси учун 21 миллион фунт стерлинг сарфлади. Биз ушбу маблағни қайтариб олмоқчимиз. Буни ФИФАдан ундириш завқ бағишлайди! Грег ДАЙК (Англия футбол ассоциацияси раҳбари).

- Балиқ бошидан сасишда давом этмоқда. ФИФАдан таралаётган қўланса ҳид атрофни қамраб оляпти. Футболга алоқадор шахслар жорий тизимни қайтадан шакллантириш йўлида барча чораларни кўришга мажбурлар. Блаттернинг сўзлари ташкилотдаги аҳвол нақадар аянчли эканига ишора. The Guardian.

 

Ўз навбатида, мазкур нашрларда чоп этилган мақолалар мухлислар томонидан илиқ қарши олинди. Уларнинг фикрлари ҳам кўпчилик эътиборини ўзига тортди.

- Бу воқеалар ота-онасини рухсатисиз ширинликни паққос туширган болакайлар тасвирланган видеони ёдимга солди. Болаларнинг қўллари ва юзларига шоколад чапланган, улар вазиятдан қутулиш мақсадида айбни бир-бирларига тўнкаш билан банд бўладилар. Блаттер ва Платини худди шундай ҳолатга тушиб қолишган. Tanguy 57 (l~Equipe).

- Мақола жуда қизиқ чиқибди... Демак, у 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказиладиган жойлар аввалдан аниқланганини тан олибди-да. Оммавий тарзда тан олдими!? Шундан кейин ҳам қамоқда эмас. Менга айтинг-чи, шундай бўлиши мумкинми? Дарвоқе, Платини ҳам шу тоифадаги қаллоблардан бирига ўхшайди. Ўйлашимча, ФИФА президентлиги унга ҳам насиб қилмайди. KaikaAlima (ESPN).

- Блаттер бир масалада ҳақ гапни айтди: ФИФА чиндан ҳам, унинг бошқарувида кучайди, нуфузи ошди. Аксарият мамлакатларга нисбатан обрўлироқ ташкилотга айланди! ФИФАда рўй бераётган можаролар, Блаттер ва Платини ўртасидаги келишмовчилик билан боғлиқ гап-сўзлар аниқ мақсадга эга эмас. Чунки биз асл ҳақиқатни билмаймиз. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, барча-барча ўз мамлакати манфаатини ўйлаб иш кўрмоқда. Zdravo (l~Equipe).

- Блаттер англияликларни омадсиз, деб таърифлабди. Нима ҳам дердик, сайловлар одилона ўтган бўлса, у бунга ҳақли. Лекин у фаворит аввалдан аниқланганини тан олди. Демак, Блаттернинг ўзи омадсиз. Хуллас, Англия ва АҚШ нохолис курашда енгилган. Афтидан, «ўғри» фош этилди. Мана,  у энди сўнгги кучини ишга солиб, вазиятдан чиқишга интилмоқда! DrNicholas-Mills (DailyMail).

- Бечора қария! У футболдаги Роберт Мугабе (Зимбабвенинг кўп йиллик президенти, тарихдаги энг шафқатсиз диктаторлардан бири)га айланиб қолибди-ку! Phinat (TheGuardian).

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:22, 06.11.2015.
Ўқилди: 2489 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик