Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Максим Шацких: «Терма жамоадан таклиф кутяпман»

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ҳамда сардори Максим Шацких УЕФА дипломи - «А» тоифасидаги мураббийлик лицензиясини қўлга киритди. 37 ёшни қаршилаган ҳамюртимиз айни пайтда футболчилик фаолиятини Украинанинг «Рух» ҳаваскорлар жамоасида давом эттирмоқда. Ундан аввал эса «Говерла» шарафини ҳимоя қилган эди. Ужгород клубидаги молиявий қийинчилик сабаб Шацких жамоани тарк этишга мажбур бўлганди. Бу орада эса у вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида мураббийлик курсида таҳсил олиб, тегишли лицензияга эга бўлди. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Максим Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 60та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 маротаба ишғол қилган. Терма жамоадаги фаолиятини эса ўтган йили якунлаган эди. Уммонга қарши Тошкентда ўтказилган ўйин Макс учун миллий терма жамоа либосидаги сўнгги учрашув бўлиб тарихга кирганди. Биз Шацких билан боғланиб, ундан қисқача интервью олдик.

- Максим, аввало, сизни мураббийликнинг «А» тоифали гувоҳномасини қўлга киритганингиз билан табриклаймиз. Ўқув курсидан олган таассуротларингиз қандай бўлди?

- Табрик учун раҳмат. Ўқув курслари юқори савияда ташкил этилди. Биласизми, мураббийлик умуман бошқа олам экан. Мен ўйлаган ва тасаввур қилгандан ҳам мураккаб соҳа эканлигини тушуниб етяпман. Ўқув курси жараёнида назарий машғулотлардан ташқари амалиёт ҳам ўтадик. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси ажойиб бўлди. Терма жамоадан таклиф келишини кутяпман (кулади).

- Умид қиламиз, бу таклиф тез орада бўлади. Ҳар ҳолда, жуда катта тажрибага эга футболчисиз. Фаолиятингиз давомида машҳур мураббийлар қўл остида ўйнадингиз. Бу борада биргина марҳум Валерий Лобановскийни эслаш кифоя. Энди айтинг-чи, ушбу мураббийлик курсларида таниқли футболчилардан яна кимлар иштирок этишди?

- Шевчук, Срна каби таниқли футболчилар билан биргаликда мураббийликнинг илк сабоқларини олдик. Аксарият иштирокчилар мураббийлар эди. Машғулотларни УЕФА ва ФИФАнинг тажрибали инструкторлари олиб боришди.

- Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлади ва энди мураббийлик қилишни бошлайди, десак бўладими ёки ҳали бутсаларни михга илишга шошилмаяпсизми?

- Йўқ. Яна бир-икки йил футбол ўйнамоқчиман. Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман.

- «Рух» клубидаги ишларингиз қандай кетяпти?

- Ҳаммаси жойида.

- «Говерла»дан пулларингизни олдингизми?

- Афсуски, ҳозирча олмадик. Лекин бу масала бўйича иш кетяпти. Қолган футболчилар ҳам ҳаракатларни бошлаб юборишган. «Говерла» раҳбарияти эса ҳамон қарздорликни узиш ҳақида ўйламаяпти. Дарвоқе, миллий терма жамоамизнинг келаси ҳафта КХДР ва Яманга қарши ўтказиладиган ЖЧ-2018 саралаш учрашувларида зафар ёр бўлишини тилаб қоламан. Йигитларга омад!

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:31, 07.11.2015.
Ўқилди: 3936 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.