«Сток Сити» устози Марк Хьюз «Челси»га қарши ўйин (1:0)дан кейин Жозе Моуриньо борасида фикр билдирди.
«Бу ҳолат барчамизнинг бошимиздан ўтган. Ёқимсиз «фокус» нари кетиши учун шунчаки, битта ғалаба керак, холос.
«Челси»да Моуриньога нисбатан ишонч катта. У ўз вақтида клуб билан улкан натижаларга эришган. Шунинг учун одамлар унга бироз юмшоқроқ муомала қилишса яхши бўларди. Шахсан мен «Челси» мураббийлар штабига ўзгариш қилишга эҳтиёж кўрмаяпман. Аммо бу Англия ва бу ерда натижа доим муҳим бўлиб олаверади», - деди Хьюз ўйиндан сўнг.