Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Пахтакор» ғалабасига энг кўп ҳисса қўшган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 2015 йилги мавсуми яна бир турдан кейин якунига етади. Ҳозирча "Пахтакор" 11-чемпионлик учун яхши имконият ҳосил қилган. Охирги турда Тошкентда "Андижон" доғда қолдирилса, бунга гувоҳ бўлишимиз мумкин.
 
Ортда қолган 29 тур мобайнида жамоа футболчилари ўзларини кўрсатиб келишмоқда. Жумладан, Игорь Сергеев 21 тўп киритиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлардан бири ва яна 3 голли паси билан гол+пас рўйхатида 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
 
Гол билан тугаган пас оширишларини энг кўп "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Шавкат Саломов уддалаган. У 11 марта жамоадошлари учун шундай имконият берган. Ундан кейин катта Жасур Ҳасанов 9 ва ярим ҳимоячимиз "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов 8 мартадан шундай ишни амалга оширишган. Станислав Андреев ҳисобида гол билан тугаган 7та тўп ошириш мавжуд. Стас 8 гол уриб, гол+пас тизимида олий лигада 5-поғонада бормоқда. Бир неча учрашувларда у чап қанот ҳимоячиси ўрнида ҳаракат қилганини ёддан чиқармаслик лозим.

Ёш ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов майдонда кўп вақт ўйнамаган бўлса-да, фойда келтириш борасида жуда яхши натижага эга. У 3 гол уриб, 6 бор голга сабаб бўлган ҳаракатларни амалга оширган. Шунингдек, жамоадаги қолган футболчиларнинг ишончли ўйинларини ҳам ёддан чиқармаслик лозим.
 
"Пахтакор" 20 ноябрь куни "Андижон"га қарши сўнгги тур учрашувини ўтказади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 15:49, 08.11.2015.
Ўқилди: 3932 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8188]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5922]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2744]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2513]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2042]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1756]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1704]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1697]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1645]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик