Сербиялик теннис устаси Новак Жокович Париж шаҳрида якунига етган "Мастерс" туркумидаги теннис турнири ғолибига айланди.
Финал баҳсида Жокович шотландиялик Энди Маррейга қарши кортга чиқди. Бир соату 33 дақиқа давом этган ушбу беллашувда дунёнинг биринчи ракеткаси қийинчиликсиз 6:2, 6:4 ҳисобида рақибини таслим қилди.
Новак Жокович учун АТР таснифидаги ушбу соврин фаолиятида 58-си бўлди. Жорий мавсумда эса сербиялик теннисчи олтинчи бор "Мастерс" турнирида ғолиб бўлди.