Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Вячеслав Колосков:«Шайх Солмон – фаворит»

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтларда ФИФАдаги можаролар кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб этмоқда. Айниқса, Блаттернинг ЖЧ-2022ни АҚШга бермоқчи бўлгани ҳақидаги гаплари кўп муҳокама қилинмоқда. Яқинда россиялик журналистлар ФИФА ижроқўми аъзоси Вячеслав Колосков билан суҳбат  уюштиришди. Интервью асосан, ФИФА атрофидаги можароларга бағишланди.

- Блаттернинг айтишича, Платини унга қарши кампанияни бошлаб, УЕФАни ФИФАга қарши қайраган. Шу фикрга қўшиласизми?

- Уларнинг дўст бўлишганини жуда яхши эслайман. Блаттер Платинини ишга қабул қилган. Мишелнинг УЕФА раҳбари бўлиши учун Зеппнинг анча меҳнати сингган. Уларнинг фикрлари ҳамиша бир ердан чиқарди. Кейин нимадир содир бўлди. Менимча, уларнинг ораси Блаттер бешинчи марта ФИФА президентлигига номзодини қўймоқчилигини айтганидан сўнг бутунлай бузилди.

- Буни Платини кўтаролмаганмикан?

- Мишелнинг айтишича, Блаттер ўзаро суҳбат чоғида ташкилотдан кетиши ва ФИФА президентлиги учун курашмаслигини айтган. Лекин бундай бўлмади. Натижада  Платини ранжиди. Мен аниқ фактлар ҳақида гапиряпман. Қолгани майда муаммолар.

- Блаттернинг гаплари: «У (Платини) ҳамиша ФИФА президенти бўлишни истаган. Унга бу лавозим ҳалол курашда, сайловлар орқали қўлга киритилишини айтдим. Бироқ Мишель 2015 йилги сайловларда ўз номзодини қўя олмади».

- Бу ерда Блаттернинг фикрига қўшилмасликнинг иложи йўқ. У ҳақ. Платинига ўз номзодини қўйиш учун ҳеч ким тўсқинлик қилмаган. ЖЧ-2014дан олдин Сан-Паулуда бўлиб ўтган конгрессда иштирок этганман. Ўшанда Блаттер сайловларда қатнашишини билдирган. Унинг қарорини барча олқишлаганди. Балки, Платини ўз номзодини қўйса, мағлуб бўлишини тушунгандир. У ҳақиқатан ҳам қўрққан.

- Блаттернинг айтишича, аввалига ЖЧ-2022ни АҚШга бермоқчи бўлишган экан...

- Бу мен учун янгилик.

- Унинг таъкидлашича, Франциянинг ўша пайтдаги президенти Николя Саркози Қатар шаҳзодаси билан учрашган. Шундан сўнг Платинига ЖЧ-2022да Қатарни қўллашни тайинлаган.

- Қизиқ. Лекин мен чиндан ҳам бу ҳақда эшитмагандим.

- Энди АҚШ Блаттер ва Платинига қасдма-қасд йўл тутиб, Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мезбонини ўзгартиришга ҳаракат қилиши мумкинми?

- Агар Блаттернинг гаплари тўғри чиқса, у америкаликларни ўзига душман қилиб олиши турган гап. Лекин бу ҳолат можародаги кичкина бир деталь, холос. Америкалик конгрессменлар Россиядан жаҳон чемпионатини олиб қўйиш борасида мактуб йўллашгани ёдингиздами? Ўшанда Блаттер уларга сайлов натижалари ўзгармаслигини қатъий маълум қилган. Албатта, бу АҚШнинг етакчи сиёсатчиларини ранжитган. Шундан сўнг америкаликлар учун Йозеф ёмон инсонга айланди...

- Блаттер яқинда берган интервь­ю­сида ҳам Россиядан жаҳон чемпионатини ҳеч ким олиб қўёлмаслигини айтди. Жаҳондаги сиёсий ҳолатга этибор қаратсак, сизнингча, бизни мундиалдан мосуво қилишлари мумкинми?

- Йўқ. Бу ҳолат анчадан бери давом этмоқда. Инглизлар бу масалада жуда фаоллар. Тергов, текшириш ўтказишни айтишяпти. Ишончим комил, улар йўлларидан қайтишмайди. Лекин қарорни ўрганиб чиқиш учун ҳеч қандай асос йўқ.

- ФИФАнинг бўлажак раҳбарлари ҳақида гапирар экан, Блаттер Жанни Инфантинонинг мағлуб бўлишини айтиб ўтди. Бу борада қандай фикрдасиз?

- Агар Платини ўз номзодини қўйса, ғолиб чиқишига шубҳа йўқ. Боз устига, Мишелнинг сайловларда иштирок этиши аниқ бўлса, ўз-ўзидан, Инфантино номзодини қайтариб олади. Мен шундай деб ўйлайман.

- Агар Платинига номзодини қўйиш тақиқланса-чи?

- Шунда ҳам Инфантинонинг имкониятлари юқори эмас. Агар сиз айтгандек бўлса, Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон фаворитга айланади.

- Бу вазиятда РФИ қандай йўл тутиши керак? Кимнинг тарафида бўлиши лозим?

- Менимча, РФИ можароларга аралашмаслиги муҳим. Блаттер ва Платини ўртасида нима бўлганини кўпчилик аниқ билмайди. Жумладан, Виталий Леонтьевич Мутко ҳам. Шу боис, кимнингдир ёнини олиш бефойда.

- Мутко эса РФИ сайловларда Инфантино номзодини қўллашини билдирди.

- Бу аниқ. Биз УЕФА аъзосимиз. Шундай экан, бошқа номзодларга қараганда Инфантино бизга яқинроқ. Албатта, сайловда Платини қатнашмаса.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:35, 09.11.2015.
Ўқилди: 2987 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.