Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Англияда йўқолиб, Италияда топилган омад ёхуд Йоветич тўғрисида

Баҳо:
+ | -

У 13 ёшида Белградга, 18 ёшида эса Италияга кўчиб  ўтди. Йиллар ўтгани сари иқтидори янада юксалиб, ҳозирда Черногориянинг етакчи футболчисига айланди. Бугунги қаҳрамонимиз - украиналик таниқли юлдуз Андрей Шевченкони ўзига устоз деб билган Стеван Йоветич.

ШЕВЧЕНКО УСЛУБИ. БЕЛГРАДГА КЎЧИБ ЎТИШ

Футболчилар ўсмирлик чоғларида майдондаги позицияларини тез-тез ўзгартириб туришади: ҳимоячилар дарвозадан, ҳужумчилар эса марказдан жой олишади. Аммо Стеван Йоветич бундан мустасно. У болалигиданоқ тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйишни ёқтирарди. Бежизга ўзига «кумир» сифатида Андрей Шевченкони танламаган.

Украиналик суперфорвард фаолиятининг энг юқори чўққиси ўтган асрнинг 90-йиллар охири 2000-йиллар бошига тўғри келди. Ўшанда Андрей «Милан» либосида кетма-кет голлар урар ва ўзининг бетакрор ўйини билан дунёдаги миллионлаб болаларни футболга ошно этарди. Черногориянинг Подгорица шаҳарчасида туғилган Стеван ҳам улардан бири. Йоветичнинг ҳикоя қилишича, болалигида Шевченконинг ўйинини телевизорда кузатишдан ташқари, суратларини йиғишни ёқтирган ва келажакда футболчи бўлишни мақсад қилган. Болалик орзуси 13 ёшли Стеванни 17 ёшли опаси билан Белградга етаклади. Охир-оқибат қаҳрамонимиз машҳур «Партизан» клуби сафига қабул қилинди. Бу даврга келиб Йоветич Черногориянинг бўлғуси юлдузларидан саналар, ўсмир футболчи бу ишончни оқлаган ҳолда 17 ёшидаёқ «Партизан» билан шартнома тузишга эришди. Айнан ўшанда уни илк бор мамлакат терма жамоасига чақиришди. 2007 йил 24 мартда эса Йоветич венгрларга қарши баҳс ниҳоясига етишига 5 дақиқа қолганида майдонга тушди. Шу тариқа мустақил Черногия давлати байроғи остида илк бор ўйнаган ўйинчилар қаторидан жой олди.

«ФИОРЕНТИНА» ВА УШАЛГАН ОРЗУЛАР

Стеван майдонда эришаётган муваффақиятлар Европадаги таниқли скаутларнинг ўткир нигоҳларидан четда қолиши мумкин эмасди. Жумладан, уни инглиз топ-клублари вакиллари доимий равишда кузатиб боришди. Ёш иқтидор эгасининг олдида бош­қа қулайроқ вариант ҳам бор эди: кўплаб ёшлар учун трамплин вазифасини ўтаётган Голландияга йўл олиш. Аммо Тhе Sun газетаси ўтказган сўровларга кўра, 2008 йилда дунёнинг энг иқтидорлилари сафидан ўрин олган Йоветич ҳар икки вариантдан ҳам воз кечди. Яъни, черногориялик футболчи Флоренцияни танлади ва 2008 йил 31 майда «бинафшалар» либосини кийди. Бу харид Италия клубига нақд 8 млн. еврога тушди.

Стеван Йоветичнинг «Фиорентина»даги фаолияти ҳам муваффақиятларга бой тарзда кечди. Йигитчада голеадорлик хислати кузатилмаган бўлса-да (дастлабки икки йилда бор-йўғи 13та гол) у дастлабки мавсумдаёқ асосий таркибдан жой олди ва бош мураббий Чезаре Пранделли томонидан дунёнинг энг иқтидорли ҳужумчиларидан бири сифатида эътироф этилди. 2008|2009 йиллар мавсумидаги сўнгги баҳсда эса черногориялик футболчи болаликдаги «кумири» билан юзма-юз келди. Ўйин давомида бир неча бор суҳбатлашишга улгурган Шевченко ва Йоветич учрашув охирида ўзаро футболкаларини алмаштиришди. Стеван ҳануз бу либосни энг азиз инсонидан ёдгорлик сифатида уйида сақламоқда.

Йоветич «А» сериясида иштирок этувчи клублар ҳимоячиларини даҳшатга солди: ўзи тўп киритишдан ташқари, жамоадошларига ассистентлик қилди. Барчаси кўнгилдагидай кетаётган паллада эса давомли  жароҳатлар ёш футболчини ўз асирига айлантирди. Бунинг оқибатида, у 2010|2011 йиллар мавсумини ўтказиб юборди, аммо майдонга аввалгисидан ҳам кучлироқ бўлиб қайтишнинг уддасидан чиқди. Ке­йинги 2 йилда Йоветич 27та гол уриб, Роберто Баджога тенглашди ва «Манчестер Сити»да тўп суриш имкониятига эга бўлди.

ТУМАНли ўлкадаги ҲАЁТ ВА ИТАЛИЯГА ҚАЙТИШ

Англияга кўчиб ўтишдан олдин Стеван кўп бор «Фиорентина»даги жамоадоши, «Сити»да тажриба тўплаган Стефан Савич билан фикр алмашди. Бундан ташқари, доимий равишда Матия Настасичдан SМSлар олиб турди. Ушбу хабарларда «Тезроқ йўлга тушсанг-чи, бу ерда ҳаммаси аъло даражада», деган сўзлар ёзилганди. «Шаҳарликлар» хўжайинларини пул муаммоси ҳеч қачон қийнамагани туфайли 2013 йил июлида «Фиорентина» ғазнаси 25 млн. еврога бойиди.

Черногориялик футболчи «Манчестер Сити»да қачонлардир «Партизан»даги рақами 35-ни (севимли 8-рақами Самир Насри томонидан аллақачон банд қилинганди) танлади ва ўзгаришларга чанқоқ эканлиги, совринларни ютиш истаги борлигини билдирди.

Айтиш мукинки, Йоветичнинг фаолияти ўзгаришларга бой тарзда кечди. «Фиорентина»да у биринчи рақамли «скрипкачи» эди, «Сити»да эса яхшилардан бири бўлишни уддалай олди, холос. Стеван «шаҳарликлар» таркибидан мунтазам равишда ўрин ололмади, чунки жамоа­да Жеко, Негредо ва Агуэролар бор эди. Вақт ўтгани сари унинг Мануэль Пеллегрини билан муносабатлари салбий тус олди. Айниқса, 2015 йил бошида вазият янада ёмонлашди: Чемпионлар Лигаси «плей-офф»­и­да Йоветичнинг ўрнини жамоага яқиндагина келган Вильфрид Бони эгаллади. Черногориялик ҳужумчининг қаҳри келди. Бир жиҳатдан уни тўғри тушуниш мумкин. Ўзига нисбатан қилинган адолатсизликдан сўнг Манчестерда қолишни бефойда деб билган  универсал ҳужумчини ўз таркибида кўришни хоҳлаган клублар кўп топиларди. Аммо у ортга - Италияга қайтишни маъқул кўрди. Танлов Эрик Тоҳирнинг «Интер» жамоасида тўхтади.

Ўша йиллардаги муваффақиятсизликларга қарамай, Стеван термада доимо етакчилик қилди. Умуман олганда, черногорияликлар тактикасини тушуниш жуда ҳам осон: рақибга имкон қадар қаршилик кўрсатиш ва тезроқ тўпни Йоветич ёки Мирко Вучиничга етказиш. Болқон жамоасининг икки бош юлдузи эса кўп ҳолларда керакли натижани келтиришади ва айтиш мумкинки, айнан уларнинг ўйини термани «чўкиш»дан сақлаб турибди. Ушбу форвардлар ўртасида биргина фарқ бор: Мирко кўпроқ иккинчи планда қолгани ҳолда, «саҳна»га нисбатан ёшроқ Стеванни чиқармоқда.

ЯНГИ МАВСУМ БОШЛАНИШИ. «БОМБАРДИРЛИК» ХИСЛАТИ

«Интер»да Йоветич яна ўз ўйинини топгандай. Биринчи рақамли ҳужумчи сифатида унинг ҳаракатларида эркинлик сезилмоқда, мураббийнинг ишончини ҳам қозонган. «Нерадзуррилар» ўйинига мослашишга жуда оз вақт сарфлаган Стеван «А» сериясида таблога яна ўз номини ёздира бошлади. Шунингдек, Мауро Икардининг ортида, ўзининг севимли позициясида ўйнаяпти. Биринчи турда «Аталанта» дарвозасига урган илк голини эса санъат маҳсули, деб аташ мумкин. Сент­ябрь охирида черногориялик футболчи жароҳат туфайли «Сампдория», ҳамда, терма жамоасининг  Австрияга қарши баҳсини ўтказиб юборди. Шунга қарамай, унинг энг яхши ўйинлари ҳали олдиндалигига шак-шубҳа йўқ.

И.Обидов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:19, 09.11.2015.
Ўқилди: 3069 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.