Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Даврон Ҳошимов: “Энг муҳими — ғалаба”

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Шимолий Кореяга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Даврон Ҳошимов ҳам Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизматига қисқача интервью бериб, ўйинолди фикралари билан ўртоқлашди.

Миллий терма жамоа таркибида тўрт бора майдонга тушган қанот ҳимоячиси сўнгги йиғинларга доимий равишда жалб этилаётган бўлса-да, асосий таркибдан ўрин олмаётганига изоҳ берар экан, шундай деди:

“Биз бир жамоамиз. Кимнинг асосий таркибда майдонга тушиши муҳим эмас. Бу борада мураббийлар қарорини ҳурмат қиламан. Энг муҳими — ғалаба. Асосий таркибда ким тушишидан қатъий назар ўйинни ғалаба билан якунласак бўлгани”.

Ҳозирги вақтда миллий терма жамоа ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилаётган Ислом тўхтахўжаев ҳақида гапирар экан 23 ёшли “Пахтакор” ҳимоячиси шундай деди.

“Ислом Тўхтахўжаев жуда яхши футболчи. У ҳимояда доимо тартибли ўйин намойиш этади”.

Шунингдек, Даврон бўлажак ўйинда жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этишини ҳам таъкидлади.

“Биз КХДРга қарши ўйинда асосан позицион ва тезкор ҳужумларга таяниб, ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:48, 09.11.2015.
Ўқилди: 2487 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик