Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер ўз лавозимидан озод этилса, бошқа инглиз клубларини бошқармаслиги ҳақида гапириб ўтди.
"Агар эртага эрталаб менга "Арсенал" раҳбарияти "сизга раҳмат ва хайр" деса, бошқа иш қидирмайман, дея олмайман. Лекин, иш жойим Англияда бўлмаслиги аниқ.
"Арсенал"га содиқлигим охиригача қолади. Шундай пайтлар бўлдики, мен жамоани тарк этишим мумкин эди, аммо кўплаб таклифларни рад этдим", - дейди Венгер.