Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Халилович ҳақида қизиқарли фактлар !

Баҳо:
+ | -

Аслида "Барcелона"га тегишли ярим ҳимоячиси Ален Халилович камтарона "Спортинг" клубига ижара асосида ўтиб, жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланишга улгурди.

Аллен бу мавсумда 5 та голда иштирок этди(2 гол ва 3 голли узатма). Бу жамоанинг ҳар қандай бошқа футболчисидан яхши кўрсаткич экан.

"Спортинг" клубининг расмий веб-сайти келажак футболининг юлдузи бўлмиш Халилович ҳақида қизиқарли фактларни эълон қилди.

1) Ален Халилович - профессионал футболчи Сежад Халиловичнинг ўғли, Хорватия ва Босния ва Герцеговина терма жамоаларида тўп сурган.

2) Ярим ҳимоячи ўз профессионал фаолиятини Загребнинг "Динамо" жамоасида бошлаган. У Хорватия чемпионатининг энг ёш дебютанти ҳисобланади. Аллен илк дебютини 2012-йил 27-сентябр куни ўтказган, ўшанда у 16 ёшу 102 кунлик эди.

3) Ален Халилович Хорватия чемпионатида гол киритган энг ёш футболчи ҳам ҳисобланади. У ўшанда "Славене Белупо" жамоасига гол урган, ёши эса 16 ёшу 113 кунлик бўлган.

4) 2014-йилда, Халилович "Барcелона" билан шартнома имзолаган.

5) Ален Халилович - Хорватия терма жамоаси тарихидаги энг ёш дебютант.

6) 19 ёшли ярим ҳимоячи хорватиялик Лионель Месси деб атала бошланди.

Манба: fcb.uz
Киритилди: 12:50, 11.11.2015.
Ўқилди: 3738 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик