Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

ОФК 29 ноябрь куни энг яхшиларни тақдирлайди

Баҳо:
+ | -

Биласиз, ОФК ҳар мавсум якунида йилнинг энг яхшиларини аниқлаб келади.

Маълум бўлишича, бу йил энг яхшиларни тақдирлаш маросими Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ўтказилади. Бу навбат бўйича 61-тақдирлаш маросими бўлади. Унда бир қатор юлдуз-у машҳурлар қатнашиши кутилмоқда. ОФК раҳбари Шайх Салмоннинг таъкидлашича, Деҳли бундай юқори даражадаги маросимни қабул қилишга тайёр.

Бу сафар йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими 29 ноябр санасида ўтказилади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири Сардор Рашидов ҳам иштирок этиши мумкин. Чунки Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси 2015 йил якунларига кўра Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин бўлган 10 нафар номзод қаторидан ўрин олган. Аммо тақдирлаш маросимида ушбу “шорт лист" учтагача қисқаради.

Таъкидлаб ўтамиз, ўтган йили энг яхшиларни тақдирлаш маросимида ҳамюртимиз Равшан Эрматов йилнинг энг яхши ҳаками дея эътироф этилган эди. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 07:46, 12.11.2015.
Ўқилди: 4847 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал"нинг янги биринчи сардори ким бўлиши маълум [4116]

Икки нафар ўзбекистонлик футболчи Португалиянинг “Брага” клубига ўтди [3564]

Месси жаҳон чемпионатлари тарихида ҳеч кимга насиб этмаган икки рекордни ўрнатди [3451]

Расман: "Манчестер Сити" ҳимоячиси кутилмаганда Туркия грандига кўчиб ўтди [3301]

Роналду Португалия — Хорватия ўйинидаги бекор қилинган голи ва захирага олингани ҳақидаги саволга жавоб берди [2774]

Диего Симеоне Хулиан Альварес билан учрашди [2271]

«Манчестер Юнайтед» Винисиус учун 120 миллион евро тўлашга тайёр [2239]

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Роналдуни нима учун Мессига қараганда кўпроқ танқид қилишларини тушунтирди [2039]

Салоҳ нима учун ҳал қилувчи пенальтини «паненка» услубида тепганини тушунтирди [2006]

"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси "Интер"га ўтиши мумкин [1949]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик