“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер жамоа плей-офф босқичига чиқиши учун қўрқмаслиги кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, “тўпчилар” 4 турдан кейин ўз квартетларида 3 очко жамғари сўнгги ўринни эгаллаб туришибди.
– 15 йил аввал Чемпионлар Лигаси биз учун янги мусобақа эди. Биз мусобақада энди ўйнай бошлаган вақтимиз ҳеч ким имкониятларимиз қандай эканини билмасди ва бу рақибларда қўрқув уйғотарди. Кейин қўрқувлар бир чеккада қолиб кетди. Шундан буён тарихда чуқур из қолдирдик, “Реал”, “Бавария”, “Милан” ва бошқа жамоаларни мағлубиятга учратдик. Бу эса жамоанинг ҳеч кимдан қўрқмаслигидан далолат бериб турибди. Европанинг кўплаб шаҳарларида ғалаба қозонганмиз. Шу сабабли ўз ўйинимизни намойиш қилишимиз керак. Бу психологияга боғлиқ муаммо. Қўрқувни унутиб ўз майдонимизда ҳам сафарда ҳам ғалабага эришишимиз зарур.