Машҳур италиялик мураббий Карло Анчелотти “Челси” мураббийи Жозе Моуринью тушиб қолган холат ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Жозе ишдан бўшатилмайди. Клуб аллақачон уни мураббийлик лавозимида қолдиришга қарор қилган ва менинг фикримча бу тўғри қарор.
Менимча, “Челси” ўтган мавсумда осонгина чемпион бўлди ва бу мавсумда унинг ўйинчилари кучли “мотивация”га эга эмаслар.Ҳа, мураббий ўйинчиларни ҳар бир ўйинга тайёрлай билиши керак, аммо уларнинг ўзида “мотивация” бўлмаса бу жуда қийин бўлади. Ниманидир ўзгартириш учун тиришқоқлик билан жуда кўп ишлаш керак”, – деди Анчелотти.