Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дунга айни вақтда “пентакампеонлар” ва “Барселона” форварди Неймар дунёнинг энг яхши ҳужумчиси эканини айтиб ўтди.
Бразилиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, Неймар сўнгги вақтда ўйинини сезиларли даражада ўстиришга эришган.
– Неймар айни вақтда Криштиану Роналдудан ҳам Лионель Мессидан ҳам ўзиб кетган. Буни унинг статистикаси ва рақамлар орқали ҳам англаш мумкин. У жуда фойдали ўйнаяпти. Мессининг жароҳати бор. Криштиану Роналду ўтган йилги сермаҳсуллигига ҳали етишганича йўқ. Неймар эса “Барселона”да кундан-кунга ўйинини ривожлантириб бораяпти. “Вильярреал”(3:0) дарвозасига киритилган голни кўрганимдан кейин терма жамоада ҳам шундай ўйин намойиш қилса ажойи иш бўлишини хаёл қилдим. Бу каби қахрамонликлар футболнинг чиройига чирой қўшади, – дея Дунга сўзларидан иқтибос келтиради AS хабарига таяниб “СЭ” нашри.