Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Игорь Сергеев: «Терма жамоамиз юқори натижаларга эришишга қодир»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Шимолий Кореяни мағлуб этди (3:1). Учрашувда илк голимизга муаллифлик қилган Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мураббийлар штаби томонидан ўйинга белгиланган режани тўлиқ бажардик. Ўйин бошида концентрацияни йўқотиб қўйганимиз боис гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай, асло бўшашмадик.

Урган голимга тўхталадиган бўлсам, ёдингизда бўлса, Австралиядаги Осиё кубогида Жепаровнинг пасидан кейин шунақа гол ургандик. Сервер узатма бераётганда бўш жойга очилдим ва зарба бердим.

Бугун ниманинг эвазига ғалаба қозондик. Футболчилардаги профессионаллик, жонфидолик эвазига. Бугун ҳеч ким курашдан қочмади, оёғини тортмади. Қўшимчасига мухлислар ҳиссаси катта бўлди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга мадад бўлди.

Ўйлайманки, терма жамоамиз юқори натижаларга эришишга қодир. Таркибимиз кучли футболчилардан ташкил топган", - деди Игорь Сергеев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:18, 12.11.2015.
Ўқилди: 3769 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.