"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2015 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган "Олтин тўп" мукофотига ким сазовор бўлиши ҳақидаги тахминини билдириб ўтди.
У Аргентина термаси ва "Барселона" жамоаси ҳужумчиси ҳисобланадиган Лионель Месси бу мукофотга ҳаммадан кўпроқ муносиблигини таъкидлаб ўтган.
"Ростини айтсам, бу сафар "Олтин тўп"ни Месси олиши керак. Албатта, сен ўз жамоанг билан ЕЧЛда ва Примерада ғолиб бўлсанг, ўз-ўзидан бу ютуқни ютиш учун кўпроқ имкониятга эга бўласан. Агар сен ўз фаолиятингдаги энг яхши мавсумни ўтказсанг ва ҳаммадан кўпроқ гол урсангу, жамоанг билан энг яхши натижаларни кўрсата олмасанг, сенга кўп овоз беришмайди. Бу сафарги мукофотни қўлга киритишим қийин. Лекин бу мени хавотирга солмайди. Бундай мукофотдан учтасини олиб бўлганман.
Месси билан рақобатлашаманми? Мен ҳеч ким билан рақобатлашмайман. Хусусан, Месси билан яхши алоқаларга эгаман. Биз 8 йил давомида у билан ФИФА саҳналарига бирга чиқиб келамиз. Ўтмишда бундай ҳолат кузатилмаган. У бир жамоа учун ўйнайди, мен бошқа жамоа учун ўйнайман. У жуда кўп ғалабаларга эришган. Мен ҳам кўплаб ғалабаларга эришганман. Мен у билан жуда яқин дўстмиз, дея олмайман, лекин биз дўстона муносабатдамиз", дейди Роналду ITV каналига берган интерьвюсида.