Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске қўл остида икки кучли дарвозабон - Икер Касильяс ва Давид Де Хеа борлигидан хурсандлигини билдирди.
"Касильяс ўз ўйинига, Де Хеа эса нафақат ўз ўйини, балки Касильяснинг ўйинига ҳам боғлиқ деган гаплар ёлғон. Испания термасида икки кучли дарвозабон борлиги бизнинг бахтимиз. Уларнинг ўйинидан роҳатланиш керак. Улар ўз клубларида ҳам жуда яхши ўйнашда давом этмоқдалар", - дейди Дель Боске.