Европа чемпионати йўлланмаси учун плей-офф босқичи доирасида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Босния ва Герцеговина терма жамоаси ўз уйида Ирландия билан дуранг ўйнади.
Учрашувдаги голлар ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида урилди. Дастлаб Брэйди меҳмонларни ҳисобда олдинга чиққан бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Жеко мувозанатни тиклади. Жавоб ўйини 3 кундансўнг Ирландияда ўтказилади.
Евро-2016 саралаш плей-офф, биринчи ўйин
Босния ва Герцеговина – Ирландия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 82 Брэйди, 1:1 – 85 Жеко.
Босния ва Герцеговина – Бегович, Зуканович, Шуньич, Спахич, Цоцалич, Пьянич, Вишча (Журич, 73), Лулич (Хайрович, 88), Муйджа (Враньеш, 51), Ибишевич, Жеко.
Ирландия – Рэндолф, Уорд (Уилсон, 67), Коулмэн, Кио, Кларк, Маккарти, Брэйди (Макгиди, 86), Хулахан (Макклейн, 60), Хендрик, Уэлан, Мерфи.
Огоҳлантириш: Уорд (26).