Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Чемпионат якунланди, эртага Кубок финали

Баҳо:
+ | -
22-турнинг икки учрашуви билан аёллар футболи бўйича Ўзбекистон XXI миллий чемпионат баҳслари поёнига етди. Тошкентда ва Андижонда ўтказилган мазкур учрашувлар бронза медали тақдирини ҳал этганлиги боис уларга қизиқиш ҳар қачонгига қараганда кучли эди. якунда учинчи ўрин андижонликларга насиб этди. Тошкентдаги ўйинда “Бунёдкор”ни фақатгина ғалаба қониқтирарди.   Бундан ташқари пойтахтликлар “Андижанка”нинг ўз майдонида чемпионга ютқазишини кутишаётганди. Амалда эса ҳар иккала ният ушалмади. “Металлург” “Бунёдкор” академияси майдонида кечган учрашувда 4:2 ҳисобида зафар қучди. Андижонда эса Ўзбекистоннинг 11 карра чемпиони бу йилги мавсумдаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.   Бевосита Тошкентдаги ўйинга тўхталадиган бўлсак, у жуда муросасиз курашлар остида бошланди. Ҳар иккала жамоа чиройли, комбинацион ўйин кўрсатишга чоғланганлигини исботлади. Биринчи таймда торозу палласи гоҳ у, гоҳ бу томонга оғиб турганлигини шу билан изоҳлаш мумкин. Бу бўлимда томонлар икки мартадан муваффақиятга эришишди. Барча масалага эса иккинчи тайм ойдинлик киритиб берди. Аёллар футболимизда тўпурарлик борасида мутлоқ рекорд натижани ўрнатган Людмила Карачикнинг иккинчи таймда сафга қўшилиши бекободликлар ўйинини янада кучайтириб юборди. У аввалига пенальтидан жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин эндшпилидаги рандевудан ҳам унимли фойдаланди ва чемпионатдаги жами киритган голлари сонини 66 тага етказиб олди. Мамлакат миллий биринчилиги ортда қолди. Эртага эса Олмалиқдаги “ОТМК” стадионида Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи ФИНАЛ учрашуви ўтказилади. Биз ҳамшаҳарларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз. Ўтган йилги натижани такрорлар, бекободлик қизлар!   "Бунёдкор" - "Металлург" – 2:4 (2:2). Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 12.11.2015 йил. Голлар: Саида Галимова, Лианна Нарбекова – Маҳфуза Туропова, Дилдора Нозимова, Людмила Карачик – 2та (биттаси пенальтидан). "Металлург": Гуландон Бойматова (Алина Демьяненко), Шодия Тошева, Альбина Белялова (Насиба Ҳожиева), Холида Дадабоева, Юлдуз Набиева, Иродахон Турдалиева (Мафтуна Абдурашидова), Нозима Камолтоева, Маҳфуза Туропова (Людмила Карачик), Мавлуда Мунавварова (Камола Бердиева), Дилдора Нозимова (Лутфинисо Ҳамидова), Наргиза Абдурасулова.             *          *          * "Андижанка" - "Севинч" – 2:1. Голлар: Рушания Сафина (пенальтидан), Елена Лагуткина – ШаҳзодаЖамолова.   2015 йилги Ўзбекистон чемпионатининг якуний жадвали
Жамоалар: Ў Ю Д М      Т-Н О
 1 "Севинч" 22 21 0 1 97-12 63
 2 "Металлург" 22 18 2 2 135-13 56
 3 "Андижанка" 22 15 4 3 63-16 49
 4 "Бунёдкор" 22 14 1 7 70-22 43
 5 "Машъал" 22 10 6 6 39-22 36
 6 "Гули" 22 10 5 7 33-30 35
 7 "Олмалиқ" 22 9 5 8 34-42 32
 8 "Бухоро" 22 5 4 13 18-58 19
 9 "Локомотив" 22 5 3 14 26-85 18
10 "Нефтчи" 22 4 2 16 14-61 14
11 ўртан" 22 4 1 17 15-89 13
12 ўмарис" 22 0 1 21 19-112  1
    Тўпурарлар:   1. ЛЮДМИЛА КАРАЧИК ("Металлург") – 66 2. Зебо Жўраева ("Севинч") – 36 3. Наргиза Абдурасулова ("Металлург") – 22 4. Ульдона Тухтаева ("Гули"),  Лианна Нарбекова ("Бунёдкор") – 21 тадан 5. Дильдора Нозимова ("Металлург") – 18 6. Гулираъно Ҳасанова ("Андижанка") – 17 
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 19:17, 14.11.2015.
Ўқилди: 3572 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.