Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Зидан халқаро ўртоқлик ўйинида қатнашмайди

Баҳо:
+ | -

Бугун Манчестерда Буюк Британия ва Ирландия терма жамоаси Жаҳон термасига қарши ўртоқлик ҳайрия ўйини ўтказади.

Олинган сўнгги маълумотларга қараганда, мазкур учрашувда Жаҳон терма жамоаси сардори бўлиши лозим бўлган яқин ўтмишнинг машҳур футболчиси Зинедин Зидан иштирок этмайди. Зидан сўнгги соатлар ичида ўйинда иштирок этмасликка қарор қилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйин UNICEF байроғи остида ташкил этилмоқда. Ундан тушган маблағлар жаҳон бўйича болаларни муҳоафза этишга сарфланади. Ўйин “Олд Траффорд” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Жамоалар таркиблари қуйидагича кўриниш олган:

Буюк Британия ва Ирландия терма жамоаси: Дэвид Симэн, Дэвид Жеймс, Сол Кэмпбелл, Жон Терри, Фил Невилл, Рио Фердинанд, Джейми Каррагер, Эшли Коул, Ники Батт, Дэвид Бекхэм, Пол Скоулз, Райан Гиггз, Майкл Оуэн, Энди Коул.

Жаҳон терма жамоаси: Эдвин ван дер Сар, Кафу, Фабио Каннаваро, Алессандро Неста, Михаэль Баллак, Массимо Амброзини, Робер Пирес, Луиш Фигу, Роналдиньо, Дуайт Йорк, Патрк Клюйверт, Оле-Гуннар Сульшер, Лэндон Донован.

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:21, 14.11.2015.
Ўқилди: 3982 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.