Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши сафардаги ўйини олдидан Сардор Рашидов юзасидан тушунарсиз ҳолат юзага келганди.
"Ал-Жаиш" ярим ҳимоячиси КХДРга қарши Тошкентдаги ўйинда сариқ карточка олди ва унинг навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар тарқалди. Боиси, Яманга қарши дастлабки ўйинда Рашидов сариқ карточка олгани ҳақидаги маълумот ФИФА расмий сайтидаги қайдномада кўрсатилганди. ОФК сайтидаги қайдномада эса Яман билан ўйинда Рашидов эмас, Аҳмедов огоҳлантирилгани ҳақида маълумот бор. Қайси бири тўғри, деган савол туғилиши табиий эди.
Ушбу масала юзасида Ўзбекистон футбол федерацияси ФИФАга мурожаат қилди ва расмий жавобни олди. ФИФА 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйинда огоҳлантириш Рашидовга эмас, Одил Аҳмедовга берилганини тасдиқлади. Шу боис, Сардор Яманга қарши учрашувда иштирок эта олади. Баҳс эса Рашидовга бегона бўлмаган Қатар мамлакатида ўтказилади.
Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар футболчисида биттадан огоҳлантириш бор: Одил Аҳмедов (Яманга қарши ўйинда олган), Жавоҳир Соҳибов (Яман), Азиз Ҳайдаров (Филиппин), Егорь Кримец (Баҳрайн), Сардор Рашидов (КХДР), Ислом Тўхтахўжаев (КХДР).