Сўнгги пайтларда “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтиши мумкин экани ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлмоқда.
Sky Sports нашрининг маълумот тарқатишича, “Қироллик клуби” ёшлар жамоаси устози Зинедин Зидан ҳам бу борада ўз муносабатини билдирди.
"Ишончим комил, Азар ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетади ва яна голлар ура бошлайди. Зеро, у менинг Месси ва Роналдудан кейинги энг севимли футболчим ҳисобланади. Ҳар гал унинг ўйинини кўриб завқланаман. Уни “Реал” сафида тасаввур эта оламанми? Мен бу футболчини жуда яхши кўришимнигина айта оламан, холос. Трансферлар борасида фикр билдириш менинг ваколатимга кирмайди", - дейди Зидан.