“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гал клуб ярим ҳимоячиси Жесси Лингарднинг Англия терма жамоасига чақирилганидан хурсанд эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ёш футболчи жароҳатланган ўйинчилар Майкл Кэррик ҳамда Жейми Вардининг ўрнига терма жамоага жалб этилганди.
22 ёшли Лингард Францияга қарши ўтадиган ўртоқлик учрашуви вақтида Англия терма жамоаси таркибида дебютини ўтказиши мумкин.
– Лингард учун жуда хурсандман. Мавсумдаги ажойиб старт билан терма жамоада ўйнашга муносиб футболчи эканини барчага намойиш қилди. У мени машғулотлар вақтида лол қолдирди, шу сабабли ҳам Лингардни “Суонси”га қарши ўйин вақтида асосий таркибда майдонга туширгандим, – дея ван Гал сўзларини келтиради Tmw нашрига таяниб “СЭ”.