Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Яман - Ўзбекистон ўйини превьюси

Баҳо:
+1 | -

Бугун, 17 нояббрь, Тошкент вақти билан соат 20:30да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида сафарда Яманга қарши майдонга тушади.

H” гуруҳида ўйиндан аввалги ҳолат

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининнг иккинчи босқичи, 8-тур ўйинлари олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси “H” гуруҳида энг кам очко йўқотган жамоа бўлиб турибди. КХДР терма жамоаси эса Ўзбекистондан бир ўйин кўп ўтказган ва тўплаган очколари сони ҳам биттага кўп — 13та. Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда иккинчи поғонани банд этиб турибди. Ушбу ўйин гуруҳнинг энг кўп ва энг кам гол ураётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашувидир. Тўплар нисбатида энг яхши кўрсатгич айнан Самвел Бабаян бошчилигидан жамоа томонидан қайд этилган. Ўтказилган 5 ўйинда Ўзбекистон 15 бора рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган ва ўз дарвозасидан 6 бор тўп олиб чиққан.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ушбу турдаги рақиби — Яман эса шу вақтга қадар 6 ўйин ўтказиб, фақатгина бир ғалабага эришган ва қолган барча ўйинларда мағлуб бўлган. Гуруҳда улар сўнгги — 5-ўринни эгаллаб турибди. Ўзининг ягона ғалабасини Ал-Сунайни жамоаси аввалги турда сафарда Филиппинга қарши ўйинда қўлга киритди. Ушбу учрашувда яманликлари 1:0 ҳисобида зафар қучган. Бу уларнинг ушбу саралаш босқичида киритган ягона голи бўлиб турибди. Улар ўтказиб юборган голлар сони эса — 10та.

Ушбу тур олдидан гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган:

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

КХДР

6

4

1

1

10-5

13

2

Ўзбекистон

5

4

0

1

15-6

12

3

Филиппин

6

2

1

3

4-9

7

4

Баҳрайн

5

2

0

3

7-7

6

5

Яман

6

1

0

5

1-10

3

 

Ўзаро ўйинлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида ҳали бирор марта Яман терма жамоасидан мағлуб бўлмаган ва бирор бора ҳам дуранг қайд этмаган. Жамоалар жами 3 бора тўқнаш келган бўлиб, барчасида Ўзбекистон ғалаба қозонган. Ўзаро ўйинларда ўзбекистонликлар 7 бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, фақатгина бир марта гол ўтказиб юборган.

Қуйида барча ўзаро ўйинлар рўйхатини келтирамиз:

1

09.05.1997

Яман

0-1

Ўзбекистон

ЖЧ-1998 саралаш учрашуви

2

24.08.1997

Ўзбекистон

5-1

Яман

ЖЧ-1998 саралаш учрашуви

3

03.09.2015

Ўзбекистон

1-0

Яман

ЖЧ-2018 саралаш учрашуви

Ўйиндан олдинги фикрлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян: “Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоасини қийин учрашув кутиб турибди. Ушбу рақиб Тошкетдаги ўйинда бизга жуда яхши қаршилик қилганди. Шунингдек, бу жамоа сўнгги турда Филиппинни сафарда мағлуб этди. Бу ўйинга биз жиддий тайёргарлик кўрдик. Чунки ушбу босқичда осон таслим этиладиган рақиб йўқ. Барча жамоалар ҳар бир ўйинга жиддий эътибор қаратяпти. Шу қаторда биз ҳам. Бўлажак учрашувда ҳам ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга интиламиз ва керакли натижани қўлга киритамиз, деган умиддаман. Барча футболчилар ўйинга тайёр. Таркибмиз оптимал кўринишда. Эртанги ўйинда ғалаба қозониш имкониятига келадиган бўлсак, устунлик биз томонда. Бироқ бу билан Яман терма жамоасини камситиш ниятим йўқ. Уларда бир нечта кучли футболчилар бор. Айниқса дарвозабонни алоҳида кўрсатган бўлардим. У жуда ишончли посбон ва сўзсиз ўз жамоасининг ярмидир”.

Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ал-Сунайни: “Ўйин оғир кечади. Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа. Аммо, биз ҳам ўз навбатида ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Сўнгги турдаги Филиппин устидан қозонилган ғалаба ҳам бу гапларнинг исботи. Биз мана шу кўтаринки ҳолатимиздан эратага ҳам тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, тушуниб турибмизки эртага бизга қийин бўлади. Барчангиз Ямандаги вазиятни яхши биласиз. Мамлакат оғир кунларни бошдан кечираётганига қарамай, биз имкон қадар эътиборимизни ўйинга қаратишга уриняпмиз. Кечроқ бўлса-да илк ғалабага эришдик. Олдимизда ҳозир Ўзбекистон ҳамда Бахрайнга қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди. Нима бўлганда ҳам қолган учрашувларда ҳам яхши ўйин намойиш қилишга ва имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз”.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги "Ал-Арабий" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:38, 17.11.2015.
Ўқилди: 5191 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.