“Реал Мадрид Кастилья” бош мураббийи Зинедин Зидан асосий жамоа устози Рафаэль Бенитес ўрнини эгалламоқчи эмас.
Спорт Экспресс нашрининг Don Balon га асосланиб ёзишича, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес “Реал” етакчиси Криштиану Роналдунинг таъсири сабаб Бенитесни истеъфога чиқармоқчи ва франциялик собиқ футболчига жамоани бошқаришни ишониб топшириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввал Роналдунинг испаниялик мураббий ишидан қониқиш ҳосил қилмаётгани ва бу борада Перес билан суҳбатлашиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Уларга кўра Бенитес мавсум ўртасида истеъфога чиқарилса унинг ўрнини Зидан эгаллаши тахмин қилинаётганди, аммо Зизу клубда вақтинчалик мураббий бўлишни истамаяпти ва воқеаларнинг бундай ривожланишига рози эмас.